Қийматни аниқлашда YulDash фирмаси лойиҳанинг ҳажми, муддатлари ва амалга оширилишининг мураккаблигини баҳолайди. Одатдагидай, мукофот бир неча турларга бўлинади:
- Дастлабки гонорар (Retaining Fee): ҳамкор томонидан келишилган жадвалга биноан тўланади ва YulDash фирмасининг операцион ҳаражатларини қоплайдиган белгиланган ҳақ билан чекланади.
- Муваффақият учун мукофот (Success Fee): бизнинг ваколатларимиз ҳажми, лойиҳанинг муддатлари, мураккаблигига боғлиқ ва ёпиқ битим қийматининг 1% дан 10% гача бўлган оралиқда бўлади.
- Қўшимча товон тўловлари (шу жумладан daily rates): хизмат сафарлари, яқин ихтисосликлар мутахассисларининг хизматлари, алоқа ва коммуникацион хизматлар ҳақини ўз ичига олади
- Шартнома шартлари бузилганда товонлар ва жарималар.
Бизнинг мукофотларимиз бевосита ишимизнинг натижаларига боғлиқ эканлигини тушунган ҳолда, лойиҳа устидан ишни бошлашдан олдин биз, мукофот тузилмасини баён этувчи батафсил шартномани тузамиз.